Президент сайловини ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг 280 дан ортиқ мутахассислари бутун Ўзбекистон бўйлаб кузатиб бормоқда. Улар қатъий методологияни қўллаган ҳолда 80 та саволдан иборат шаклни тўлдиряпти, электрон ручкалар эса маълумотларни онлайн режимда узатиб турибди, деди миссия раҳбари Урсула Гацек.
Ўзбекистонда сайловолди кампанияси нисбатан суст ўтмоқда, дейилади ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси оралиқ ҳисоботида. Унда айтилишича, расмийлар ЕХҲТнинг илгари берган айрим тавсияларини инобатга олган, қолганларини эса сайловдан кейин кўриб чиқишни режалаштирган.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун миссиясини очди. Экспертлар сайловнинг халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.
Ўзбекистонга муддатидан олдинги президент сайлови ўтказилиши муносабати билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси келди. Миссия сайловни кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг